Мирзиёев Кореяга қачон бориши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 декабрь куни Жанубий Корея Республикасига уч кунлик давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 17 декабрь куни Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари Сеулда саммит ўтказади. 

“Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев икки халқ ўртасидаги “келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли” ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон келаси йили дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди”, дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борган ва Миллий ассамблеяда нутқ сўзлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг