Мирзиёев Қирғизистондан Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган эди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда Мирзиёев ҳамда унинг рафиқаси Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.

Аввалроқ у Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказгани хабар қилинган эди.

Брифинг давомида давлат раҳбари Қирғизистон Президенти ва халқига ҳар доимгидек самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган.

Шунингдек,Ўзбекистон раҳбари ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтган олий даражадаги учрашувлар натижаларини юксак баҳолаб, томонлар кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини батафсил муҳокама қилгани ҳамда уни чуқурлаштириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилганларини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг