Мирзиёев қайта сайланган Орбан билан гаплашиб олди

Жамият

image

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Венгрия Ҳукумати раҳбарини “ФИДЕС” – Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани билан самимий табриклаган.

“Томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини табрикладилар. Стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия Бош вазирининг ўтган йили март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, мулоқот давомида фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Хабарга кўра, суҳбат ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга парламент сайловларида қаторасига тўртинчи бор ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг