Мирзиёев Қатарнинг собиқ бош вазири бўлган тадбиркор билан учрашди
Жамият
−
02 Октябрь 2023
3548Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди. Бу ҳақда Презиент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, суҳбат давомда Ўзбекистон ва Қатарнинг етакчи компания ва корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
“Энергетика, саноат, инфратузилма, туризм, банк-молия соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан”, дейилади Презиент матбуот хизмати хабарида.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев экспертлар гуруҳини шакллантириш ва “йўл харитаси”ни қабул қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига етиб борган, уни Қатар Бош вазири – Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олганди. Шу куни Мирзиёев Доҳада мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бугун, 2 октябрь куни Доҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзоланди.
LiveБарчаси