Мирзиёев Қарши шаҳридаги мактаб ўқувчилари билан гаплашди
Жамият
−
11 Октябрь 2021 6572 1 дақиқа
Бугун, 11 октябрь куни Қашқадарёда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида ташкил этилган Президент мактабига ташриф буюрди.
168 ўринли мактаб биноси ва ётоқхона Президент мактаблари стандарти асосида қурилган. Фан хоналари, лабораториялар, спорт залларида энг замонавий шароитлар яратилган.
Бу йил мактабга 10 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топшириб, шундан 144 нафари қабул қилинди. Таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатлашди.
“Бу ҳаётларингиздаги биринчи энг катта ғалабангиз. Ана шу ғалаба билан сизларни табриклайман, ота-онангизга раҳматлар айтаман. Ўз келажагингизга замин яратаяпсиз. Вақтдан, бу шароитлардан унумли фойдаланинглар. Бугунги муваффақият – тарих. Янаям кўпроқ ўқиб, изланишдан тўхтаманглар. Келгусида янги Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари бўлиб етишасизлар. Мен бунга ишонаман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент мактаби билан вилоятдаги бошқа мактаблар ўртасида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш, шу асосида аниқ фанларни ўқитиш методологиясини янгилаш зарурлиги таъкидланди.








Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025