Мирзиёев “Истиқлол” мажмуаси қурилишини кўздан кечирди

Жамият

image

Бугун, 13 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилмоқда. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда.

Давлат раҳбарига ушбу амфитеатрда бўлажак қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

“Истиқлол” мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк мероси, халқнинг миллий қадриятлари ўз ифодасини топади.

Президент ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг