Мирзиёев Имрон Хонга муҳим сиёсий тадбирда муваффақият тилади
Жамият
−
05 Апрель 2022
5024Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилаган.
Шунингдек, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма “йўл харитаси” ижросининг бориши кўриб чиқилган. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидландган.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган. Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси Покистон Ҳукумати раҳбари ва халқига ушбу мамлакатда бўлажак муҳим сиёсий тадбир – парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилаган.
Маълумот учун, Покистонда 88 кундан кейин янги парламент сайловлари ўтказилиши мумкин.
LiveБарчаси