Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди (фото)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашган. Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Имомали Раҳмон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг