Мирзиёев Илҳом Маҳкамовни охирги маротаба огоҳлантирди
Жамият
−
07 Июнь 2022
25271Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов фаолиятини танқид қилиб, уни охирги марта огоҳлантирди. Бу ҳақда хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, йиғилишда транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу боис, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга:
• аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
• Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тезюрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
• ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилган.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
• 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
• 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилган.
Шунингдек, темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилган.
Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
LiveБарчаси