Мирзиёев икки давлат етакчисини Рамазон ойи билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчилари – Сердар Бердимуҳамедов ва Садир Жапаровни Рамазон ойи муносабати билан табриклади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовга йўллаган табригида Туркманистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан қутлаган.

“Сизга ва дўст Туркманистон халқига ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор этишдан мамнунман ва муштарак тарих, тил, дин ва маданиятни бирлаштирган ўзбек ва туркман халқларида ўзгача илҳом туйғуларини уйғотадиган муқаддас Рамазон ойи муносабати билан энг эзгу тилакларимни билдираман”, дейилади табрикда.

Шунингдек, Мирзиёев давлат раҳбарига мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик, Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик тилаган.

Президент Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни ва Қирғизистон халқини ҳам Рамазон ойи кириб келиши билан қутлаган.

“Сизни, барча яқинларингизни ва қардош қирғиз халқини бутун мусулмон жамоатчилиги катта иштиёқ ва қувонч билан кутиб оладиган Рамазон ойи кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман.  Асрлардан буён муштарак тарихий, диний, маданий-маърифий қадриятларни бирдек эъзозлайдиган қардош халқларимиз эзгулик, бағрикенглик, баракалилик каби фазилатларнинг ўзига хос тимсоли сифатида Рамазон айёмини кўтаринки руҳда кутиб олади. Улуғ ва муҳтарам ойнинг ушбу муборак ва ёруғ кунларида биз давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ва узоқ муддатли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатларни барча жабҳаларда жадал ривожлантириш ниятидамиз”, дейилади табрикда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон ва Қирғизистон Рамазон табриги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар