Мирзиёев эртага Туркияга жўнаб кетиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 15 март куни Туркияга жўнаб кетади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари Президент Ражаб Тойиб Эродўғаннинг таклифига биноан 16 март куни Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. 

Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар Президентлари 15 март оқшомида норасмий кечки овқат дастурхони атрофида тўпланади. 

Саммитда Ўзбекистон номидан катта делегация ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳам бор. 

Президент қароргоҳида Туркия Президенти жаноб Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлигида бўлиб ўтадиган саммитда ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг давлат/ҳукумат раҳбарлари ҳамда ТДТ Бош котиби қатнашади. 

“Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусига бағишланган саммит, Туркиянинг жанубий ва жануби-шарқий минтақаларида содир бўлган зилзила фалокати туфайли юзага келган фавқулодда кун тартибининг энг юқори даражада муҳокама қилинадиган платформасини яратади. Раҳбарлар табиий офатларга қарши курашда ташкилот доирасида мустаҳкам кўп томонлама ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш механизмларини ўрнатишга эътибор қаратадилар ҳамда минтақадаги долзарб муаммолар юзасидан маслаҳатлашадилар. 

Саммит дастури якунида давлат раҳбарлари Анқара декларациясини имзолайдилар. 
ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўша куни эрталаб Анқарада йиғилиб, Давлат раҳбарлари муҳокама қиладиган кун тартиби масалалари бўйича якуний ишларни амалга оширади. 
Фавқулодда саммитга жаноб Бинали Йилдирим раислигидаги ТДТ Оқсоқоллар Кенгаши аъзолари ҳамда Турк Ҳамкорлик Ташкилоти Президентлари ва Бош Котиблари иштирок этади.
Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу саммитда иштирок этиш ё этмаслиги ҳақида расмий баёнот берилгани йўқ. 

Маълумот учун, Туркий Давлат Ташкилоти Қозоғистон Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон аъзолигидаги ташкилот бўлиб, Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Ташкилотнинг сўнгги саммити 2022 йилнинг 11 ноябрь куни Самарқандда ўтказилган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made