Мирзиёев эртага Россияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 7 октябрь куни Россияга боради. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари сўнгги бор Россияга ўтган йилнинг 28 декабрь куни МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун борган эди. Россия етакчиси эса шу йилнинг 15-16 сентябрь кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг