Мирзиёев Эрдўған ва келнойига соғлик тилади
Жамият
−
06 Февраль 2022
10887Ўзбекистон Республиси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram’даги расмий саҳифасида маълум қилган.
Айтилишича, давлат раҳбари ўз мактубида яқинда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган Туркия раҳбари ва унинг рафиқасига тезроқ тузалиб кетишини тилаган.
"Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмина Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади мактуб аввалида.
Ўзбекистон раҳбари Туркия Президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирган.
Бундан ташқари, Мирзиёев Эрдўғанга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилаган
LiveБарчаси