Мирзиёев “энг катта” хавфни айтди (видео)
Жамият
−
15 Август 2019
12018Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент йил якунига 4,5 ой муҳлат қолганини эслатиб, энг катта хавф ҳақида гапириб ўтди.
“Нима учун бундай кўп қарорлар чиқяпти? Биз ҳаммамиз изланишдамиз. Мана шундай оғир шароитда 33 ярим миллион халқни боқиб, уларни рози қилиб, эртанги олган катта-катта режаларимизни амалга ошира оламизми ёки йўқми, деган савол ҳаммангизни қийнаши керак.
Бизда энг катта хавф нимада деган савол мени қийнайди. Энг катта хавф – кадрларнинг савиясида, билимида, илмида ва фидойилигида. Минг афсус энг оғир масала шу. Нима учун мен бугун сизларни йиғдим? Бугунги иш услубимиз бугунги даражамизга мутлақо тўғри келмайди. Агар сизлар ўзгармас экансизлар, вазият ҳам ўзгармайди. Бугун мажлис эмас, бугун виждонимиз олдида ҳисобот - биз шунга муносибми ёки йўқ. Имконият ўз қўлимизда, шундан тўғри хулоса қилиб фойдалана оламизми ёки йўқми.”
Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр энергияси йўқлиги бизга алам қилмайдими?! Ҳамма соҳаларда янги Ўзбекистонни тузаяпмиз. Демократик давлат, олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан, ақлимиз, билимимиз, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми ёки йўқми?”, деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, Президент нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратгани ҳақида хабар берган эдик.