Мирзиёев дунёнинг энг бой оиласи вакиллари билан учрашади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 сентябрь куни Ротшильдлар сулоласига оид компания раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда ўтаётган Тошкент Иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган делегациялар билан учрашувлар ўтказади. 

Хусусан, давлат раҳбари Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде, “Rothschild & Co” компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд ва кенгаш аъзоси баронесса Ариэль Малар де Ротшильд ҳамда Россиянинг "ВТБ" банки президенти – бошқаруви раиси Андрей Костинни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматининг Ротшильдлар оиласи билан ҳамкорлиги ҳақида илк бор 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида сўз очган эди. 

“Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари, уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди”, деган эди Президент. 

Маълумот ўрнида, Rothschild & Co – молиявий холдинг компанияси Ротшильдлар оиласининг француз ва инглиз филиаллари томонидан назорат қилинади. Rothschild & Co – бу Ротшильд гуруҳини бошқарувчи Ротшильд банк гуруҳининг етакчиси, шу жумладан N. M. Rothschild & Sons и Rothschild & Cie Banque. Дастлаб, компания Paris Orléans SCA деб номланган, 2015 йил 24 сентябрда умумий йиғилишда Rothschild & Co деб ўзгартирилган.

Ротшильд банк гуруҳининг банк бизнеси қуйидаги соҳаларни қамраб олади: инвестиция банки, корпоратив банк, хусусий капитал, активларни бошқариш, хусусий банк ва бошқалар. Бундан ташқари,  Rothschild & Co’нинг шахсий инвестиция ҳисоби бор. 

2018 йил 17 апрелдан бошлаб компания бошқарувига Девид де Ротшильднинг ягона ўғли – Александр Гай Франческо де Ротшильд (Ротшилдлар оиласининг еттинчи авлоди вакили) раҳбарлик қилган. Тайинланишидан олдин у компанияда 10 йилдан ортиқ турли лавозимларда, шу жумладан раис ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ротшильдлар – тарихи XVIII асрнинг охирига бориб тақаладиган яҳудий банкирлари ва жамоат арбобларининг Европадаги сулоласи. 1816 йилда Австрия императори Франц ИИ Ротшильдларга барон унвонини берди. Ротшильдлар Австрия зодагонларининг юқори жамиятига мансуб бўла бошладилар. Ротшильдлар XIX асрдан, АҚШда Федерал захира тизими яратилгандан кейин дунёдаги энг катта бойликка эга бўлган, деб ишонилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг