Мирзиёев дунёни Афғонистон ҳукуматининг ҳаракатларини рағбатлантиришга чақирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Президент Шавкат Мирзиёев жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон расмийларининг мамлакатни можародан кейинги тикланиш, мустақил, барқарор ва ўзини ўзи таъминлайдиган давлат барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг бугун, 26 июль куни бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида айтилган. 

“Ҳозирги пайтда Муваққат ҳукумат мамлакатда тинчликни қарор топтириш бўйича муайян қадамларни қўймоқда, ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни, халқаро ҳамжамият билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз зарур”, дейди Президент Мирзиёев. 

Ушбу халқаро конференция кун тартибидан Афғонистон янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини (кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва қизларнинг тўлақонли мактаб таълими олишини таъминлаш) бажариш жараёнини тезлаштириш масаласида халқаро самарали мулоқотни йўлга қўйиш масаласи ҳам ўрин олган. 

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур масалага тўхталар экан, шундай дейди: 

“Биз ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шу билан бирга, давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламларидан вакиллар кенг иштирок этадиган таркибни шакллантириш, инсон, айниқса, хотин-қизлар, барча миллий ва диний гуруҳларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг фундаментал асоси бўлиб қолмоқда”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг