Мирзиёев Дубайга етиб борди
Жамият
−
30 Ноябрь 2023 9265 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан бугун, 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига борди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди.

Эртага, 1 декабрь куни Ўзбекистон раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Live
Барчаси