Мирзиёев дарахт экишда “кўзбўямачилик” қилганларни ишдан бўшатди
Жамият
−
09 Апрель 2022
20880Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" дастури доирасида "кўзбўямаячилик"ка йўл қўйганларни ишдан бўшатди. Бу ҳақда "Менимча" кўрсатувида маълум қилинди.
“5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзгани учун олиб ташладик. Кимга керак бу қўшиб ёзиш?! Кимни алдаяпмиз?! Агар шу қаламчани ҳам эка оламасаларинг энди “яшил макон”ни ҳеч қачон қила олмаймиз”, дейди давлат раҳбари.
Йиғлишда мутасаддиларга апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди. Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга:
• туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;
• шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;
• автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.
LiveБарчаси