Мирзиёев биринчи марта Тошкентдан тўғри Мўйноққа жўнаб кетди
Жамият
−
23 Февраль 2022 11111 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Қайд этилишича, бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.
Яна бир янгилик - Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь