Мирзиёев биринчи марта “кўча”ларга бошланган тозалаш ҳақида сўз очди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича кенг кўламда давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари ва унда қўлга олинаётган жиноий гуруҳлар, жиноят оламининг кўзга кўринган вакиллари, “кўча”лар ҳақида сўз очди. Бу ҳақда у бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида гапирди. 

Шунингдек, давлат раҳбари коррупцияга қўл урган амалдорлар масаласига ҳам тўхталган. 

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз”, дейди давлат раҳбари. 

Унинг қайд этишича, кўчалар, маҳаллалар, ҳаёт том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак. 

“Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”, дейди Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойи охирида бошланган жиноятчиликка қарши кураш тадбирлари давомида биргина Тошкент шаҳрида 100 дан ортиқ одам қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев, Бахтиёр Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”) қўлга олинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг