Мирзиёев Бердимуҳамедов билан яккама-якка музокара ўтказди
Жамият
−
21 Октябрь 2022
5649Бугун, 21 октябрь куни расмий кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказди.
Давлат раҳбарлари қардош икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар “йўл харитаси” асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ушбу учрашув Ўзбекистон билан Туркманистоннинг кўп қиррали стратегик шериклиги ривожига янги суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди, жумладан, Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь