Мирзиёев Бердимуҳамедов билан телефонда суҳбатлашди

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Муловқотда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Жорий йилнинг 14-15 июль кунлари Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга расмий ташрифида, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Барча устувор йўналишлардаги ҳамкорлик анча фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Парламентлараро мулоқот, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида янги даражага кўтарилгани таъкидланган.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг