Мирзиёев Байденга ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан АҚШ Президенти Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча 24 май куни Техас штатининг Ювалде шаҳридаги мактабда 18 ёшли йигит Сальвадор Рамос 19 нафар бола ва икки нафар катта одамни ўлдирди. Кейинроқ полиция ҳужумчини зарарсизлантирди. Жиноятчининг мотивлари ҳали аниқланмаган.

Мазкур воқеага АҚШ Президенти муносабат билдириб, Америкадаги жамоат жойларида, хусусан таълим муассасаларида янги отишмаларнинг олдини олиш учун мамлакат Конгресси чора кўриши кераклигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг