Мирзиёев “Арқадағ” ва унинг ўғли билан суҳбатлашди

Жамият

image

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонини ғоятда муҳим сиёсий тадбир – Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, унда Сардор Бердимуҳамедов ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклаб, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги ишлар давом эттирилишига ишонч билдирди.

Икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари парламентлар ўртасидаги фаол мулоқотни, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасида давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайлови жорий йилнинг 12 март куни ўтказилди. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилди, 41 таси республика ташқарисида. Ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 97,11 фоизи сайловда қатнашган.

Сардор Бердимуҳамедов сайловда жами овозларнинг 72,97 фоизини тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг