Мирзиёев Алиевга қўнғироқ қилди

Жамият

image

Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев Озарбайжон етакчисини туғилган куни билан табриклаб, Илҳом Алиевнинг бугунги Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шиддатли тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси ва тарихий ўрни алоҳида эканини қайд этган.

Шунингдек, улар суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш йилида амалий ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олиб, 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Президент Мирзиёев мулоқот якунида Озарбайжон раҳбарига ушбу мамлакатда бўлажак Президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал 22 декабрь куни ҳам Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига мактуб йўллаб, уни таваллуд куни билан қутлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made