Мирзиёев Алиев билан Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартибини келишиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни фахрий меҳмон сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қадим Самарқандга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон қадриятлари ва маънавий-маданий мероси муштарак бўлган биродар озарбайжон халқи билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

Озарбайжон етакчиси, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини қайд этди.

Жорий йил стратегик шерикликни мустаҳкамлашда тарихий давр бўлгани мамнуният билан таъкидланди. Июнь ойида Озарбайжон Президенти амалга оширган давлат ташрифининг якунлари барча даражалардаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди ва амалий ҳамкорликка янги суръат бағишлади.

Парламентлараро ҳамкорлик ривожланаётгани, савдо ҳажми ошаётгани, энергетика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ва ипакчиликда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани юқори баҳоланди.

Президентлар маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар. Август ойи охирида икки мамлакат маданият ва фан арбоблари Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди ва бу борадаги келгуси вазифалар белгилаб олинди. Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг