Мирзиёев АҚШга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев 2023 йилда БМТнинг 78-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг