Мирзиёев Афғонистондаги муваққат ҳукумат билан мулоқот ўрнатишга чақирди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати билан мулоқот ўрнатишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 24 ноябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқида сўз очди. 

СПЕКА дастурида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокчи ҳисобланади. 

Озарбайжонда бўлиб ўтган саммитда Афғонистондан вакил иштирок этмади. Шавкат Мирзиёев айнан ушбу масалага эътибор қаратиб, шундай деган:

“Маълум сабабларга кўра, бугунги учрашувимиз Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлган ва минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим омил ҳисобланган Афғонистон давлати вакиллари иштирокисиз ўтмоқда.

Барча ҳамкасбларимга, Европа иқтисодий комиссияси ва ЭСКАТО раҳбариятига мурожаат этиб, уларни СПЕКА дастури доирасида афғон томони билан ишчи алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни қайта тиклашга чақираман”, деган Мирзиёев.

Унинг қайд этишича, амалдаги ҳукумат билан алоқаларни ўрнатиш муҳим.

“Ушбу мамлакатни ўз муаммолари билан якка қолдириш мумкин эмас. Амалдаги ҳукумат билан халқаро мулоқот ўрнатилмаса, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди”, дейди Президент. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида бўлиб ўтган икки йирик тадбир – Туркий Давлатлар Ташкилоти саммити ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам Афғонистон масаласида сўз очиб, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев СПЕКА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made