Мирзиёев 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 

Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.

Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.

Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.

2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.

Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари кабилар шулар жумласидандир.

Қонунга кўра, бир қатор харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга, айрим харажатлар маҳаллий бюджетдан молиялаштиришга ўтказилади.

Жумладан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштиришга ўтказилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Давлат бюджети

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг