Таниқли актёр Мирза Азизов вафот этди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Мирза Азизов юксак даражадаги мусиқали театр актёри сифатида “Юсуф ва Зулайҳо”да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да Баҳром, “Нодирабегим” мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида Алпомиш образлари орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4942

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг