Минскдан Душанбега учган самолёт мажбуран Тошкентга қўнди
Олам
−
22 декабр 2020 18990 1 дақиқа
Беларусь пойтахти Минскдан Тожикистон бошкенти Душанбега йўл олган “Белавиа” авиакомпанияси самолёти туман туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Asia-Plus" хабар бермоқда.
Режадан ташқари қўниш бугун, 22 декабрь куни эрталаб, Душанбе аэропорти қуюқ туман билан қопланган вақтда содир бўлган. Экипаж туман тарқагунча лайнерни Тошкент аэропортига қўндиришга қарор қилган.
Ноқулай об-ҳаво чекингач, соат тахминан 14:00 ларда самолёт Душанбега етиб борган.
Flightradar сайтидан олинган суратлардан Belavia airlines самолёти соат 09:40 да Душанбе аэропортига қўна олмай айлана шаклида парвоз қилганини кўиш мумкин. Ҳаво кемаси бир нечта айланишдан сўнг Тошкент аэропортига йўл олгани акс этган.

Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр