Минскда Лукашенконинг совғалар дўкони очилди

Олам

image

Минскда Беларусь Президенти Александр Лукашенко номидан эсдалик совғалари ва кийим-кечак сотиладиган дўкон очилди. Бу ҳақда, “Пул первого” Telegram канали хабар бермоқда.

Дўкондан Лукашенконинг сўзларидан иқтибослар туширилган кийим-кечак ва эсдалик совғалар сотиб олиш мумкин. 

Савдо дўкони “Биринчи” деб номланган. Қайд этилишича, дўконни очиш ғояси Беларусь раҳбарига август ойида туғилган куни муносабати билан ўзининг афоризмларидан мисоллар туширилган футболкалар тўплами совға қилиниши ортидан пайдо бўлган.

Хабарда айтилишича, дўкондаги барча буюмлар Беларусда ишлаб чиқарилган. Кийим моделлари “Беллегпром” корхонасида тикилган. Маҳсулотларнинг дизайни устида беларуслик журналистлар ижод қилишган. 

Очилиш маросимига бир неча ўнлаб одамлар ташриф буюришган. Улар орасида Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Игор Луцкий, Ахборот вазири Владимир Перцов ва “Беллегпром” концерни раҳбари Татьяна Лугинни ҳам учратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Беларусда Александр Лукашенкога қарши оммавий норозилик намойишларини уюштирган мухолифат етакчиси Александр Тихановский 18 йилга қамалган эди. "Советская Беларусь" давлат газетасининг хабар беришича, Тихановский билан бирга судланган яна беш мухолифатчи 14 йилдан 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар орасида 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган фахрий мухолиф сиёсатчи Микола Статкевич ҳам бор.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг