Минскда карантин чоралари кучайтирилди
Олам
−
12 Ноябрь 2020
4393Минскда 12 ноябрдан маска тақиш мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда Минск шаҳар Ижроия қўмитаси хабар бермоқда.
Бугун, 12 ноябрь куни бўлиб ўтган Минск шаҳар Ижроия қўмитаси йиғилишида шаҳарда вирусли инфекциялар ва COVID-19 тарқалишини олдини олиш мақсадида ниқоб тақиш мажбурияти жорий этилди.
Унга кўра, Пойтахтдаги биноларнинг нафақат ходимлари, балки бинога кириб чиқувчилар ҳам маскада бўлиши шарт. Қолаверса, жамоат транспортларида, метрода, автобус ва йўналишли таксиларда маскасиз юришга йўл қўйилмайди.
“Шаҳарда вирусли инфекциялар ва COVID-19 тарқалиши талабларига риоя этилиши устидан назорат бугунги кундан бошлаб кучайтирилади. Қарор барча мулк шаклидаги ташкилотлар раҳбарларини санитария ва эпидемияга қарши зарур чораларни кўришга мажбур қилади”, дейилади Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.
Қабул қилинган қарор мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунча амал қилади.
Ниқоб тақиш режими аввалроқ Гомел ва Могилев вилоятлари, Брест, Полотск, шунингдек, Минскдаги бир қатор университетларда жорий қилинган эди.
Маълумот ўрнида, Беларусда пандемия бошлангандан бери 109 357 киши касалликка чалинган. Шундан, 1022 нафар бемор вафот этган бўлса, 92 266 киши соғайган.
Карим ЗAРИПОВ
LiveБарчаси