Миллий терма жамоанинг икки футболчисида коронавирус аниқланди
Спорт
−
07 Октябрь 2020
8668Футбол бўйича Россия Миллий терма жамоаси вакиллари орасида ўтказилган коронавирус тести натижаларига кўра икки кишида COVID-19 нинг шубҳали натижалари аниқланган. Бу ҳақда МТЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳимоячи Георгий Жикия ва дарвозабон Маринато Гилерме коронавирус тестларининг шубҳали натижалари туфайли Россия футбол терма жамоасининг бошқа азоларидан изоляция қилинган.
Таъкидланишича, айни пайтда натижалар қайта текширилмоқда, бу бироз вақт талаб этади.
"Иккала футболчи ҳам изоляция қилинган ва улар ҳар куни синовдан ўтказилади. Уларда касаллик аломатлари йўқ, ўзларини жуда яхши ҳис қилишяпти. Жамоанинг қолган аъзолари ва ходимлар аллақачон қўшимча синовларни топширишди ва натижаларга кўра уларда коронавирус аниқланмади", дейилади хабарда.
Октябр ойида Россия терма жамоаси Москвада учта учрашув ўтказади. 8 октябр куни Швеция жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 11 ва 14 октябр кунлари Станислав Черчесов бошчилигидаги жамоа Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи доирасида Туркия ва Венгрия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Жикия Москванинг "Спартак" сардори. У Россия чемпиони ва Россия Суперкубоги соҳиби бўлди. Терма жамоа таркибида у 25 та ўйин ўтказиб, унда битта гол урган.
Гилерме "Локомотив" да ўйнайди ва шу билан бирга жамоа сардори ҳисобланади. У Россия чемпиони, Россия Кубоги ва Россия Суперкубогининг уч карра ғолиби. Терма жамоа таркибида у 13 ўйин ўтказди, шулардан 9 таси "нолга" тенг бўлди.
LiveБарчаси