Миллий сертификат тести учун тўланган пулларни қайтариш тартиби маълум қилинди
Жамият
−
19 Август 2021
8026Аввалроқ, жорий йил 10 июнь куни биология фанидан миллий сертификат учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинмаслиги ва тест синовида иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Давлат тест маркази имтиҳон қатнашчиларига пулларини қайтариш тартибини эълон қилди.
Маълум бўлишича, талабгорлар дастлаб ўзи мурожаат қилганини тасдиқлаш мақсадида марказ сайтига паспорт серияси ва рақами, шунингдек, шахсий идентификация рақамини киритиб, “ариза тўлдириш” тугмасини босиши керак.
Киритилган паспорт маълумотлари 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида иштирок этган талабгорга тегишли бўлса, мазкур паспорт маълумотлари бириктирилган телефон рақамига SМS хабар юборилади ва SМS хабардаги 5 хонали рақамни тизимга киритиш орқали талабгорнинг ўзи мурожаат этаётганлиги тасдиқланади.
Кейин ариза тўлдириш ойнасига:
• тўлов қайтарилиши керак бўлган пластик карта рақами;
• пластик карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;
• пластик карта очилган банкнинг СТИРи (ИННси);
• банк МФОси;
• банкнинг транзит ҳисоб рақами;
• қўшимча телефон рақами (зарур ҳолларда боғланиш учун) киритилиб, “Ариза шакллантириш” тугмаси босилади.
Сўровнамани тўлдиргандан сўнг ариза шакллантирилади ва карта рақамига 15 кун ичида тўлов тўлиқ қайтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь