Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори ўзгарди
Жамият
−
03 Январь 2022 7227 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.
Ушбу лавозимда 2019 йил февралдан бери Нодирбек Сайфуллаев фаолият олиб бораётган эди. У қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Аббосжон Мирзораҳимов 1997—2001 йиллар Термиз давлат университети, 2001—2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети, 2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура), 2011—2012 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди.
Аббосжон Мирзораҳимов Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2016 йил февралида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь