Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Бош бошқармага айлантирилди
Жамият
−
23 Февраль 2021
12619Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди. Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.
Шунингдек, жорий йилдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда уларнинг лавозим маошига 20 фоиз устама берилади.
Бундан ташқари, ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра, Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача икки бараваргача оширилган миқдорда қўлланилади.
Ҳудудий бўлинмалар сони мақбуллаштирилади. Объектларни қўриқлаш тизими такомиллаштирилади, шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектлар босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказилади, жисмоний қўриқлаш қисқартириб борилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь