Миллий чемпионатда ФИФАнинг янги қоидалари татбиқ этилади

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қоидаларга киритилган ўзгартиришларга жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилиш бошланади. Бу ҳақда ЎФА ёзмоқда. 

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB март ойидаги йиғилишида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб футбол қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилишини маълум қилган эди.

Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул килинган.

Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун семинар ташкил этилган. Шунингдек, ички чемпионатда иштирок этаётган клублар, футболчи ва мураббийлар, шунингдек, Спорт телеканали шархловчиларига ҳам янги қоидалар бўйича семинар ўтказилмоқда.

Иккинчи даврадан бошлаб янги қоидалар чемпионат баҳсларида тўлиқ амалиётга киритилади.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Профессионал футбол лигаси футбол қоидалари

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг