Миллиардлар қани? ЎзПФЛ молиявий ҳисобот берди

Спорт

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Бунёдкор” стадиони анжуманлар залида 2022 йилда қилинган ишлар бўйича молиявий ҳисобот тақдим этди. 

Ҳисобот мажлисида ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев 2022 йилда ПФЛ қилган харажат ва даромадлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ўтган йили ташкилот клублардан 5 млрд 595 млн сўм бадал пули олган. Умумий маблағларнинг 4 млрд 150 млн сўми Суперлига, 745 млн сўм Про-лига ва 700 млн сўм Биринчи лига мусобақаларини ўтказиш учун сарфланган.  

Молиявий ҳисобот мажлиси давомида лига томонидан қўл урилган бошқа барча сарф-харажатлар ҳам очиқланди.

Жумладан:

ЎзФҲМ – 5 135 425 000 сўм;

Ҳакамлар – 3 294 427 829 сўм;

ЎФА (болалар футболи ва ВАР лицензияси) – 1 122 168 000 сўм;

Футзал – 414 879 600 сўм;

Трансляциялар учун – 550 000 000 сўм.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Диёр Имомхўжаев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди. Шунингдек, жараёнда Имомхўжаев “Андижон” ва “Сурхон” футбол клублари билан боғлиқ муаммоли ҳолатларга ҳам аниқ изоҳ берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Диёр Имомхўжаев футбол ЎзПФЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг