Миллиардлар: 2020 йил энг кўп бюджет пулини талон-торож қилган вазирлик аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумотлари эълон қилинди.

Унга кўра, энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилган. Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этган:

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (29,8 млрд сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.     

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.

Шунингдек, Маданият (6,8 млрд сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 млрд сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

“Ўзбеккино” миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.

Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,5 млрд сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (7,8 млрд сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари (8,4 млрд сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

895

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг