Миллиардерлар жанги: NASA Жефф Безос сабабли Илон Маск билан шартномани тўхтатди
Олам
−
21 Август 2021
5966АҚШ Аэронавтика ва космос миллий бошқармаси (NASA) миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан тузилган Ойга қўнувчи қурилмани ишлаб чиқариш бўйича шартномани тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги NASA’га асосланиб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунга Илон Маскнинг рақиби — бошқа миллиардер, “Blue Origin” асосчиси Жефф Безоснинг судга киритган даъвоси сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, NASA шартнома ижросини жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тўхтатган. Жефф Безоснинг даъвоси 14 октябрь куни судда кўриб чиқилади. “Blue Origin” хабарига кўра, NASA модулни яратиш бўйича компания таклифини нотўғри баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда NASA “Artemis” Ой дастури лойиҳаси бошланганини эълон қилди. Унга кўра, Ернинг табиий йўлдошига қўниш 2024 йилда амалга оширилиши керак. Парвозлар танловида эса Илон Маск бошчилигидаги SpaceX ғолиб чиққанди.
LiveБарчаси