Миллатлар Лигаси: Франция Испанияни мағлуб этди

Спорт

image

Миллатлар Лигаси финалида Франция терма жамоаси Испания терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Миланда бўлиб ўтди.

Голларга Карим Бензема (66-дақиқа) ва Килиан Мбаппе (80) муаллифлик қилди. Испанлардан Микель Оярсабаль ҳам 64-дақиқада дарвозани ишғол этди. Ушбу ўйин Антуан Гризманн учун терма жамоадаги 100-баҳс бўлди.

Серхио Бускетс финал баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Аҳамиятлиси, Миллатлар Лигаси давомида Франция терма жамоаси бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Гуруҳ босқичида Дидье Дешам шогирдлари 5 ғалаба ва бир дурангга эришди. Ярим финалда французлар Бельгияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Испания Германия, Швейцария ва Украина термаси жой олган гуруҳда биринчи бўлди. Испанлар гуруҳда 3 ғалаба, 2 дуранг ва бир мағлубият билан гуруҳдан чиқди. “Қизил фурия” ярим финалда Италияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Маълумот учун, Франция икки карра Жаҳон (1998, 2018) ва Европа (1984, 2000)чемпиони ва ҳисобланади. Испания ҳисобида битта Жаҳон чемпионлиги (2010) ва Европа чемпионатининг учта (1964, 2008, 2012)олтин медали бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллатлар Лигаси

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар