“Милан” еврокубоклардан четлатилиши мумкин

Спорт

image

“Милан” Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан муаммоларга дуч келди. Мамлакат молия гвардияси клуб офисларида тинтув ўтказди, ҳужжатлар ва компьютер техникаси экспертиза учун мусодара қилинди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларида 2022 йилда “RedBird Capital Partners”га сотилганига қарамай, “Elliott Management” компанияси “Милан”га эгалик қилишда давом этмоқда деган шубҳалар пайдо бўлган.

Агар бу исботланса, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Милан”ни еврокубоклардан четлатиши мумкин.

Гап шундаки, “Elliott Management” ҳозирда “Лилль” клубига эгалик қилмоқда, бир компаниянинг 2 та клуби эса UEFA шафелигидаги битта турнирда иштирок этиши тақиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Италия Лилль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг