“Милан” ЕЧЛда илк очкосини қўлга киритди
Спорт
−
04 ноябр 2021 4047 1 дақиқа
Кеча, 3 ноябрь куни Италиянинг “Милан” клуби UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Порту”ни қабул қилди.
“Россонерилар” жорий йил Европанинг асосий клублар мусобақасида кетма-кет 4-учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади (1:1).
Ўйин дебютидаёқ “Порту” Луиш Диашнинг голидан сўнг, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ Стефано Пиоли шогирдлари иккинчи бўлимда Чансел Мбембанинг 61-дақиқадаги автоголи эвазига мувозанатни тиклади. Ушбу дуранг натижадан эвазига “Милан” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқидаги биринчи очкони қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Милан” – “Атлетико” (1:2) учрашувида йўл қўйган хатоси учун бош ҳакам Жунайт Чақир UEFA томонидан жазолангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август