“Милан” Ибрагимовичга ҳозиргидан қарийб 3 баравар кам маошли шартнома таклиф қилди

Спорт

image

“Милан” Златан Ибрагимовичга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Италиянинг “Милан” футбол клуби ҳужумчиси  Златан Ибрагимовичга йилига 2,5 миллион евро маош эвазига янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Никола Скира хабар берди

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, апрель ойи охирида “россонерилар” 40 ёшли швед билан музокара олиб боришни ва унга 2,5 миллион евро маош ва бонуслар билан янги бир йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Ибрагимович ҳар мавсумда 7 миллион маош олади.

Маълумот ўрнида,  Златан Ибрагимович “Милан” сафида Италия А Сериясининг жорий мавсумида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг