Милан дербисидаги “қаҳрамонлар” 30 000 евро жаримага тортилди
Спорт
−
09 Февраль 2022
3348Аввалроқ, 5 февраль куни ўтказилган Милан дербисида "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ва "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес ўртасида рўй берган воқеалар ҳақида ёзгандик. А Серия Ҳакамлар қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, айбдорларга белгиланган жарима ва жазоларни эълон қилди. Айтиш мумкин-ки, интизомий чора қўлланилганлар сони кўпайди.
Хусусан, Мартинес кийиниш хонасига кетаётган Теога тупургани айтилган видео кўриб чиқилди. Аммо "Интер" форварди фақатгина рақибни ҳақорат қилгани аниқланди ва бу учун 10 000 евро жаримага тортилди.
Бундан ташқари, "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони ва бош мураббийи Симоне Инзаги дисквалификация қилинди. 82-дақиқада алмаштирилган Бастони ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун икки ўйинга четлаштирилган. Демак, нерадзурилар ҳимоячиси "Марадона" стадионидаги "Наполи" билан бўладиган кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
Инзаги эса кийиниш хонасида ҳакамни "нишонга олган" ҳамда бир ўйинга дисквалификация қилинган. Бундан ташқари, италиялик мутахассис 15 000 евро жаримага тортилган.
Тео Эрнандез учрашувнинг 90+5-дақиқасида қизил карточка олгани сабаб кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Россонерилар ҳимоячиси мухлисларга нисбатан ишлатган провакацион ҳаракатлари учун 5000 евро жаримага тортилди.
Ана энди, шонли дерби ўзини бор бўйи билан кўрсатяпти. Ҳақиқий Милан дербиси!
Наврўзбек Мамазиёев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь