Microsoft Россияда лицензияларни узайтирмайди

Олам

image

Microsoft корпорацияси 30 сентябрдан кейин Россия компанияларининг лицензияларни янгиламайди, бу ҳақда компания ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Microsoft корпорацияси энди Россияда банк ўтказмаси орқали тўловларни қабул қила олмайди. Шу муносабат билан Microsoft 2023 йил 30 сентябрдан кейин мавжуд обуналари муддатини узайтира олмайди. 

Компания харидорларни ушбу янгиликдан хабардор қилиш учун уларга электрон хабарлар жўнатмоқда.

Унга кўра, лицензия бўйича барча фаол обуналар белгиланган муддат – сентябрь ойи охиригача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Microsoft компаниясини Украинага ёрдам беришда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия лицензия Microsoft Компания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг