МИБ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
09 Март 2023
11308Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳри ва вилояти бошқармасига бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бош прокурор буйруғи билан Ориф Бозоров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Ориф Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Бош прокурор буйруғи билан Аҳрорбек Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар, у Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь