МИБ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Local

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳри ва вилояти бошқармасига бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бош прокурор буйруғи билан Ориф Бозоров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Ориф Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Бош прокурор буйруғи билан Аҳрорбек Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар, у Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends