Мева-сабзавотни қайта ишловчи ускуналар учун 1 млрд сўмгача субсидия ажратилади
Жамият
−
20 Декабрь
1827Ўзбекистонда мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.
Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.
Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси